Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Баччавозликни жазолаш борасидаги шаръий ҳукм хоҳ бўйдоқ бўлсин, хоҳ турмуш қурган бўлсин, ўлдиришдир. Кимнинг баччавозлик қилгани ўз исботини топса, хоҳ қилувчи, хоҳ қилинувчи бўлсин, ўлдирилади. Ҳад шудир. Бунинг далили суннат ва саҳобалар ижмоъсидир. Икрима ибн Аббосдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ وَجَدْتُمُوهُ يَعْمَلُ عَمَلَ قَوْمِ لُوطٍ فَاقْتُلُوا الْفَاعِلَ وَالْمَفْعُولَ بِهِ»
«Кимнинг Лут қавмининг ишини қилаётганини кўрсангизлар, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринглар». Бу ҳадисни Нисоийдан бошқа беш муҳаддис ривоят қилган. Ҳофиз, унинг кишилари ишончли кишилардир, деган. Бу ҳадис борасида ихтилоф бор. Ибн Тилоъ ўзининг «Аҳком»ида «Пайғамбар с.а.в.нинг баччавозни тошбўрон қилдирганлари ва шундай ҳукм чиқарганлари собит бўлган эмас. У кишининг фақат:


«اُقْتُلُوا الْفَاعِلَ وَالْمَفْعُولَ بِِهِ»
«Қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринглар», деганлари собит бўлган, холос. Буни ибн Аббос ва Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган», дейди. Баччавозликнинг ҳукми ўлдириш эканлигига суннатдан далил - мана шу. Саид ибн Жубайр ва Мужоҳиднинг ибн Аббосдан қилган ривоятидаги


«فيِ الْبِكْرِ يُوجَدُ عَلى اللُّوطِيَّةِ يُرْجَمُ»
«Баччавозлик қилгани аниқланган бўйдоқ тошбўрон қилинади», деган ҳадисдан мурод, унинг ҳади тошбўрон эканлиги эмас, тошбўрон билан ўлдиришдир. Қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдириш хусусида ворид бўлган далиллар бўйдоқ билан бўйдоқмасни ажратмасдан, шунга далолат қилади. Тошбўрон қилиниш фақат жувоннинг ҳадидир. Ҳадиснинг тошбўронни бўйдоққа ҳам боғлаши унинг ҳади тошбўрон эмаслигини кўрсатади. Шунга кўра, ибн Аббоснинг Саид ибн Жубайр ва Мужоҳид йўлидан келган ҳадиси унинг Икрима йўлидан келган ҳадиси билан қарама-қарши эмас. Чунки ҳар икки ҳадис ҳам ўлдиришга далолат қиляпти. Тошбўрон қилиш хусусидаги ҳадис муайян услуб билан ўлдиришга далолат қилаётган бўлса, ўлдириш хусусидаги ҳадис умуман ўлдиришга далолат қиляпти. Демак, ҳукм ўлдиришдир. Тошбўрон қилибми, осибми, отибми, бошқа бир восита биланми, фарқи йўқ. Хуллас, услуб ва восита қандай бўлишидан қатъий назар, ҳукм ўлдиришдир.

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222